Аллоҳ таоло шаръий қилган ўлим ва жанозага доир аҳкомлар — беморликдан тортиб, жон таслим қилиш ва қабрга қўйишгача бўлган ишлар, беморнинг ҳолидан хабар олиш, унга калимаи шаҳодатни талқин қилиш, вафотидан кейин ювиш, кафанлаш, жаноза намози ўқиш, дафн қилиш, унинг ортидан қарзларини ўташ, васиятларини адо этиш, меросини тақсимлаш, етим қолган сағирларини кафолатга олиш каби ҳукмлар мазкур фойдалар жумласига киради. Имом Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлим ва жанозалар хусусида тутган йўллари энг комил, бошқа умматларнинг йўлларидан фарқли йўл бўлиб, Аллоҳ таолога тўла бандаликни бажо келтириш, маййитга яхшилик қилиш, унга қабрида ҳам, охиратда ҳам манфаати тегадиган: беморлигида кўриш, калимаи шаҳодатни талқин қилиш, энг яхши ва афзал сифатларда ювиш ва кафанлаш каби ишларни қилишни ўз ичига олган эди. Ўлимни кўп эслаш, гуноҳлардан тавба қилиш, бировларнинг ноҳақлик билан қўлга киритилган нарсаларини ўз эгаларига қайтариш, ўлим ғафлатда қолдириб ҳужум қилмасидан туриб, солиҳ амалларга шошилиш орқали ўлимга ҳозирлик кўриш суннатдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Лаззатларни кесувчи ўлим ни кўп эсга олинглар! Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган марфуъ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилинглар! Шунда биз: «Ё Расулуллоҳ, биз Аллоҳга ҳамд бўлсинки, ҳаё қиламиз», дедик. Балки, Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш — бош ва ундаги аъзоларни, қорин ва унинг ичидагиларни сақлаш, ўлиш ва чиришни ёдга олишдир. Охиратни танлаган банда дунё зийнатини тарк этади. Ким ана шундай йўл тутса, дарҳақиқат Аллоҳдан ҳаё қилибди», дедилар Термизий 2463 ривояти. Бировларга дардини айтиши ва қандай касалга гирифтор эканидан хабар беришида бирон гуноҳ бўлмайди. Фақат, Аллоҳнинг қазосига рози бўлган, шикоятини фақат Аллоҳнинг ўзига қилган, шифони Унинг ўзидан талаб қилган ҳолда бўлса, бу нарса сабрга зид келмайди. Балки, бундай қилиш шаръан матлуб ва мустаҳабдир. Мана, Айюб алайҳиссалом Парвардигорига илтижо қилиб: « Парвардигорим , мени бало ушлади. Ўзинг раҳм-шафқат қилувчиларнинг раҳмлироғидирсан», деди Анбиё: 83. Шунингдек, мубоҳ — шаръан рухсат берилган дори-дармонлар билан даволаниш мумкин. Ҳатто, баъзи уламолар бунинг зарур ва шарт эканини ҳам айтиб, фарзга яқинлаштириб қўйганлар. Мусаббабларни сабабларга боғлиқ эканини исбот қилувчи ва даволанишга буюрувчи ҳадислар келган, уларда бундай қилиш таваккулга зид бўлмаслиги ва бу худди очлик ва ташналикни емак-ичмак билан даф қилишга ўхшашлиги баён қилинган. Ҳаром билан даволаниш мумкин эмас. Абу Довуд ва бошқалар Абу Дардо розияллоҳу анҳудан марфуъан келтирган ҳадисда: «Аллоҳ таоло дардни ҳам, давони ҳам туширган ва ҳар бир дарднинг давосини қилган. Шундай экан, даволанинглар, бироқ ҳаром билан даволанманглар! » Абу Довуд 3874 ривояти. «Саҳиҳ Муслим»да хамр ароқ ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У даво эмас, балки дарддир», деганлар Муслим 1984 Ториқ ибн Сувайд ал-Жуъфий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Шунингдек, ақидага халал етказадиган нарса билан ҳам даволаниш жоиз эмас. Ширкий сўзлар ё мажҳул исмлар ё тилсимларни ўз ичига олган туморлар тақиш, шифо ҳамда бало-қазодан ва кўздан сақланиш эътиқоди билан билакка ё бошқа жойига мунчоқ, ип, латта, ҳалқа каби нарсаларни боғлаб олишлар шу жумладандир. Чунки, бунда қалб фойдани келтириш ва зарарни даф қилишда Аллоҳдан бошқага боғланиб қолади. Буларнинг бари ширк ёки унга олиб борувчи воситалардир. Фолбин, мунажжим, сеҳргар ва жинкаш каби фирибгарлар қўлида даволаниш ҳам шу жумлага киради. Зотан, мусулмон киши учун унинг ақидаси саломатлигидан муҳимроқ бўлиши даркор. Аллоҳ таоло шифони баданга, ақл ва динга манфаатли бўлган нарсаларда қилди. Буларнинг энг аввалида Қуръони карим, у билан ва шаръий дуолар билан руқя қилиш дам солиш туради. Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Хайру эҳсонлар қилиш, зикр, дуо, тазарруъ, Аллоҳга илтижо ва тавбалар қилиш ҳам касалликнинг энг катта даволаридандир. Шифохоналарда бўлсин ё бошқа жойда бўлсин, касалликни яхши билувчи ва тўғри ташхис қўя олувчи табиблар қўлида ҳалол дори-дармонлар воситасида даволанишнинг зарари йўқдир. Бемор кўриш ҳам суннатдир. «Саҳиҳайн» ва бошқа ҳадис тўпламларида келганки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмон кишининг мусулмон биродари устида бешта хаққи бор: Саломига алик олиш, касал бўлса зиёрат қилиш, вафот этса жанозасига қатнашиш, чақирса бориш ва аксирса кейин алҳамдулиллаҳ деса ярҳамукаллоҳ дейиш», дедилар Бухорий 1240 ва Муслим 2162 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Беморни зиёрат қилганда унинг ҳолини сўрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам беморга яқин келиб, ундан ҳол сўрардилар. Зиёрат кун ора ёки икки кун ўтказиб қилинса, яхши бўлади. Агар бемор ўзи хоҳласа, ҳар куни зиёрат қилиш ҳам мумкин. Зиёрат пайтида бемор ўзи зўрламаса, кўп ўтирмаган маъқул. Беморга: «Ла баъса алайк, тоҳур иншооллоҳ» Ҳеч қиси йўқ, иншааллоҳ, бу касаллик гуноҳлардан покланишга сабаб , дейди Бухорий 3616 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган. Бемор кўнглига шодлик улашади, унга шифо сўраб дуо қилади, Қуръон ўқиб, хусусан, «Фотиҳа», «Ихлос» ва икки «Қул аъувзу» билан дам солади. Бемор молидан бир қисмини яхшилик ишларига васият қилиши суннатдир. Қарз олди-бердиларини, зиммасида бўлган омонатларни васият қилиши вожиб бўлади. Бундай қилиш аслида, ҳар бир соғлом одамдан ҳам матлуб бўлган ишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Васият қилмоқчи бўлган бирон нарсаси бор мусулмон киши олдида васияти ёзилмаган ҳолда икки кечани ўтказиши дуруст эмас», деганлар Бухорий 2738 ва Муслим 1627 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар. Икки кечани зикр қилишлари таъкид учун, чегаралаш учун эмас. Имкон қадар тезроқ васияти ёзилган бўлиши лозим, чунки инсон ажали қачон етишини билмайди. Бемор киши Аллоҳга яхши гумонда бўлмоғи керак. Чунки, Аллоҳ таоло: «Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги ўйидаман» яъни, мени қандай гумон қилса, шундайман , дейди Бухорий 7405 ва Муслим 2675 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Ўлими яқинлашганини ҳис қилган пайтда бу яна ҳам таъкидлироқдир. Беморни Аллоҳнинг раҳматидан умидвор қилиш суннатдир. Беморлик ҳолида ражо умидворлик ҳисси хавф ҳиссидан устун бўлмоғи лозим. Соғлик пайтида эса ҳар икки ҳис баробар бўлиши яхшидир. Чунки, хавф ҳисси кучлироқ бўлган одам бир нав умидсизликка тушиб қолиши мумкин, ражо ҳисси кучлироқ бўлса, Аллоҳнинг макри-азобидан бироз хотиржамлик ҳолатида бўлади. Ўлими яқинлашиб қолган беморга ҳузурида бўлган киши «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни талқин қилиши яъни унинг қулоғига айтиб туриши суннатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Вафот этаётган кишиларингизга «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни талқин қилинглар», деганлар Муслим 916 ривояти. Бунинг сабаби — вафот этаётган киши калимаи ихлос устида вафот этиши ва бу унинг охирги сўзи бўлиб қолиши учундир. Муъоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган марфуъ ҳадис борки: «Кимнинг охирги сўзи «Ла илаҳа иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киради» Абу Довуд: 3116 ривояти. Унга ушбу калимани мулойимлик билан талқин қилинади, қийнаб қўймаслик учун кўп қайтаравермайди. Юзини қиблага қаратиб қўйиш суннатдир. Олдида «Ёсин» сурасини ўқиб турилади. Яъни, вафоти ҳозир бўлган кишига ўқилади. Вафот этгандан кейин унга ўқилмайди. Маййитга ўлимидан кейин Қуръон ўқиш бидъатдир. Ўлими ҳозир бўлиб турган кишига ўқиш эса суннатдир. Жаноза пайтида ёки қабр устида ёки маййитнинг руҳига атаб қироат қилишлар бари бидъатдир. Мусулмон киши суннатга амал қилиши, бидъатдан четланиши вожибдир. Похожие: Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида Хулъ ечиб ташлаш деб аталишига сабаб, аёл бамисоли кийимни ечгандек ўзини эридан ечиб ажратиб олади. Аллоҳ сизу бизни муваффақ қилсин, билингки, закотга доир аҳкомлар ва унинг шартлари тафсилотини ўрганиш, закот кимнинг зиммасига... Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар,... Унинг шериги ва тенги йўқ, деб гувоҳлик бераман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканига ҳам гувоҳлик... Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин! Шижож бош ва юзнинг ёрилиши ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб Шижож бош ва юзнинг ёрилиши ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб Аллоҳнинг ҳадлари ёки ҳудудлари — қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир.